18 Ноябр 2021 йил 970

Театр – ҳаёт саҳнаси

 

Ҳаётдан сабоқ берувчи санъат турлари орасида театрнинг алоҳида ўрни бор. Инсонни мушоҳада ва мулоҳазага чорловчи театр – ҳаёт саҳнаси. Негаки, инсон маънавий оламини юксалтиришда, онг ва тафаккурини теранлаштиришда театр санъатининг ўрни беқиёс. Театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир.

 Бугун тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида хизмат қилаётган вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларининг мазмунли ва маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Ўзбекистон Миллий академик драма театри жамоаси билан учрашув ташкил этилди.

Маданий-маърифий учрашувда отахон театр актёрларининг саҳна чиқишлари ва постановкаларидан лавҳалар намойиш этилди. Ҳаётий санъат, асл маҳорат орқали яратилган ҳар бир саҳнадаги роль инсонни теран ўйга чўмишга мажбурлади. Энг асосийси,  эл ардоғидаги улуғ актёрларнинг самимий, очиқ суҳбати ички ишлар органлари ходимларида катта таассурот қолдириб, эътирофига сазовар бўлишди.

Учрашув якунида театрнинг барча жонкуяр ижодкорлари бошқарма Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди

Text to speech