15 Июн 2024 йил
1317
ТАВСИЯНОМА ИМКОНИЯТ, РАҒБАТ ДЕМАКДИР
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 26 февралдаги “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 98 нафар ички ишлар органлари ходимлари фарзандларига тавсияномалар топширилди.
Ушбу тавсиянома ва тақдимномалар ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришларида имконият ва имтиёздир. Бу соҳа вакилларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг бир кўриниши десак муболаға эмас..