3 Июн 2022 йил 606

Тартибни бузган хорижий корхона раҳбарига чора кўрилди

    “ЛТ Текстели Интернационал” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона Қарши тумани “Файзобод” МФЙда жойлашган. Корхонада “Паспорт-виза” тизими қоидаларига риоя қилиниши ҳолати юзасидан ўтказилган текширув давомида, ушбу хорижий корхонада ишловчи 1 нафар Хитой Халқ Республикаси фуқаросини вақтинчалик қайд муддати тугагани ва ўз вақтида Республика ҳудудидан чиқиб кетмасдан ҳамда вақтинчалик қайд муддатини узайтирмасдан, Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиб яшаб, ишлаб келаётганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолат Қарши туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, хорижий корхона раҳбари ва хорижий фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб,  белгиланган тартибда жарима жазоси қўлланилди.

    Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати Қашқадарё вилояти ИИБ МваФРБ ҳамда Қарши тумани ИИБ М ва ФРБ масъул ходимлари томонидан  Қарши туманидаги “ЛТ Техтели Интернационал” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келаётган чет эл фуқаролари ўртасида муҳокама қилиниб, келгусида уларни Ўзбекистон Республикасида бўлиш, турар-жой танлаш, виза ҳамда вақтинчалик қайд муддатини узайтириш тартиблари ва ушбу тартибларни бузганлик учун жавобгарлик масалалари батафсил тушунтирилиб, профилактик тарғибот ишлари амалга оширилди.

Text to speech