22 Декабр 2023 йил 376

Тарғибот учрашуви ўтказилди

Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Шаҳрисабз шаҳар Амир Темур хиёбонида жойлашган Мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида тарғибот учрашуви ўтказишди. Учрашувда сўз олганлар иштирокчиларга вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни содир этилишига имкон бераётган шароитларни бартараф этиш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида ўз фикрларини билдиришди. Ёшларни чалғитувчи норасмий диний оқимлар, уларни ўз домига тортишга уринаётган гиёҳвандлик иллати инсон камолотига, имон-эътиқодига хавф-хатар солиш билан бир қаторда мустақил мамлакатимиз ривожланиши ва тараққиётига ҳам ўта салбий таъсир кўрсатиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, учрашув давомида, қиш фаслининг энг кутилган байрами Янги йил яқинлашгани сари кўча-кўйда пиротехника воситаларини ноқонуний савдоси, болалар томонидан турли пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳоллари кўпайиши, унинг аянчли оқибатлари уни мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланганлиги, бундай ҳаракатлар учун қонунларда жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланганлиги профилактик суҳбат давомида иштирокчиларга тушунтирилди. Шу билан бирга учрашув давомида, туризм намойиш объектларида маданият, маънавият ҳамда ахлоқ нормаларига, тозаликка, шахсий гигиэна қоидаларига риоя қилишлари, хорижий туристлар билан хушмуомилада бўлишлари, бундан ташқари, ҳудудда ўз хатти-ҳаракати  билан шубҳа ўйғотадиган кимсалар, ёрдамга муҳтож маҳаллий, хорижий сайёҳлар аниқланганда, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига мурожаат қилишлари ёки ҳудудда хизмат олиб бораётган бошқарма ходимларини хабардор қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар берилди.

Text to speech