Тарғибот тадбирлари
Юртимизда
мустақиллик йилларида баркамол авлод камолоти ва уларни ҳеч қайси мамлакат
ёшларидан кам бўлмаслигига, ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва уларнинг
орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор
қаратиб келинмоқда. Айни фикрлар География ва агрономия ҳамда Хорижий
тиллар, Тарих факультетларида “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – муҳим
вазифа” мавзусида ўтказилган тарғибот тадбирларида қайд этилди.
Шунингдек, ёшларга берилаётган имтиёзлар, ҳуқуқлари ва
имкониятлари ҳамда Ўзбекистон Республикасида сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва
иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида
сўз юритилди. Тадбирларда университет профилатика инспектори М.Жаббаров,
Фалсафа ва социология кафедраси доцентлари А.Шайманова, Т.Қурбонов, Миллий ғоя,
маънавият асослари кафедраси доценти З.Боймуродов, Ёшлар билан ишлаш бўйича
факультетларнинг декан ўринбосарлари мавзу доирасида ўз мулоҳазалари билан
ўртоқлашди.