24 Январ 2024 йил 383

Тарғибот тадбирлари самарали кечмоқда

Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган касб-ҳунар мактабида ўқувчилар ва ўқитувчилар иштирокида Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари тарғибот учрашуви ўтказишди. Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 14-сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни доирасида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни содир этилишига имкон бераётган шароитларни бартараф этиш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги фикр-мулоҳазалар айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, ёшларни чалғитувчи, уларни ўз домига тортишга уринаётган турли дин ниқоби остидаги норасмий оқимларнинг кирдикорлари, гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш ҳар биримизнинг вазифамиз эканлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга тадбирда туризм намойиш объектларида маданият, маънавият ҳамда тозаликка риоя қилиш, хорижий туристлар билан хушмуомалада бўлиш, бундан ташқари, ҳудудда ўз хатти-ҳаракати  билан шубҳа ўйғотадиган шахслар, ёрдамга муҳтож маҳаллий, хорижий сайёҳларга дуч келганда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг 75- 521-25-05 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари ёки ҳудудда хизмат олиб бораётган бошқарма ходимларини хабардор қилишлари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Якунда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Text to speech