18 Апрел 2024 йил 336

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий талим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарорига кўра, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни барча олий таълим муассасаларида “Талабалар хавфсизлиги” куни ўтказилмоқда.

Айни вазифалар ижроси доирасида 2024-йил 18-апрель куни Халқаро инновацион университетида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш муҳим вазифа” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Тадбирларда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш,  уларнинг бўш вақтларини касб-ҳунар сирларини ўрганиш билан  банд этиш, ўзлари қизиққан соҳадаги билимларни мустаҳкам ўзлаштириш ва шу орқали турли кўнгилсизликларни олдини олиш каби масалалар хусусида сўз борди. Тарбиявий мазмундаги видеолавҳалар намойиш этилиб, ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.


Text to speech