11 Январ 2024 йил
412
Тарғибот тадбирлари
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ масъул ходимлари Ўзбекистон овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмаси вилоят бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида овчилар жамоат бирлашмалари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 609-сон қарорига асосан шаҳар-туман ИИБлари рўйхатида турувчи шахсий ўқотар ов қурол эгаларини қисқа муддатли ўқув машғулотларига жалб этиш борасида масъулларга тушунчалар берилди. Ўқув машғулотларида овчиларга ўқотар ов қуролларини сақлаш, фойдаланиш борасида тушунчалар бериш лозимлиги таъкидланди.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.