5 Ноябр 2024 йил
1069
Тарғибот тадбири
ИИВ Қашқадарё академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ўқитувчиси ва мустақил тадқиқотчилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Кўлами кенг тадбирда Ҳуқуқни
муҳофаза қилиш академияси бошқарма прокурори Элбек Эшмуродов ва Қарши шаҳар
прокурорининг катта ёрдамчиси, Академия мустақил изланувчиси Мухсинбек
Холмирзаевлар сўзга чиқиб, бу олийгоҳга ўқишга қабул қилиш тартиб ва қоидалари,
ўқувчилар учун академияда яратилган шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар
беришди.
Тадбирда лицей ўқувчилари Ҳуқуқни
муҳофаза қилиш Академияси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар
олишди