3 Феврал 2023 йил 265

Тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда

      Касби тумани ИИБда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  2023 йил 20 январ куни “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ ишчи гуруҳ аъзолари - вазирлик Малака ошириш институти бошлиғи ёрдамчиси подполковник И.Ахмедов, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Касбий тайёргарлик бошқармаси катта мутахассиси лейтенант К.Ғиёсиддинов ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Т.Муслимов, бўлим шахсий таркиби ва фахрийлар кенгаши аъзолари  иштирок этди.

      Тадбирда сўзга чиққанлар қарорда ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячисига айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш асосий мақсад этиб белгилангани таъкидладилар.

     Тадбирда Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқлангани, унда келтирлган қоида ва талабларга амал қилиш ходимнинг хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланиши, кодекс талабларини бузган ходимларга тизимдан бўшатишгача бўлган интизомий чоралар кўрилиши иштирокчиларга батафсил тушунтирилди.

Жойларда тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Text to speech