22 Июн 2022 йил 317

Тарғибот тадбири

Қашқадарё вилояти ҳудудида олиб борилаётган профилактик тадбирлар давомида, Қарши шаҳарда жойлашган “МЕРГАН СПОРТИНГ ҚАРШИ” МЧЖ овчилик савдо дўконига фаолият олиб бораётган ходимларга, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ҳамда вилоят Экология масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинганлиги, фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартларига бир қатор ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилганлиги йиғилиш қатнашчиларига етказилди. Жумладан, Жиноят кодексининг 247, 248, 249-моддалари ва Маъмурий кодексининг 185, 220, 220.1, 221-моддаларига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилиб ўқотар бўлмаган қуроллар (пневматик, газли, сигнал берувчи, улоқтириш ва тиғли совуқ қурол ва электрошок қурилмалари) ва ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан қонунга ҳилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлиги учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланганлиги, 2022 йилнинг 2 сентябридан ва жавобгарлик масалалари қисмида 2 декабрь куни кучга кириши, қурол эгалари ва уларнинг яқин қариндошларини қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширув ўтказиш тартиби, қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар рўйхатлари тасдиқланлиги, ов қуролига эгалик қилишнинг энг кам ёши 21 дан 25 ёшгача оширилганлиги, тузилиши қайта ўқламасдан узлуксиз ўқ узиш имконини берувчи силлиқ стволли ярим автоматик ўқотар ов қуроли мавқеи сойли стволли қуролга тенглаштирилганлиги, барча турдаги пневматик қуролга (оғиз қисмидаги қуввати джоул ва калибридан қатъий назар) эгалик қилишни фақат ички ишлар органларнинг рухсатномаси асосида амалга ошириш ҳамда фуқаро эгалигида бўлиши мумкин бўлган бундай қурол сонини 3 дона билан чеклангалиги ҳамда бошқа ўзгаришлар тушунтирилиб йиғилиш қатнашчиларига қонун бўйича инфографик маълумотлар тарқатилди.

Text to speech