21 Декабр 2021 йил 525

Тарбиявий профилактик ҳафталиги

Билим олиш ва тарбияланишнинг эрта кечи бўлмайди. Машойихлар бежизга бешикдан қабргача илм изла дея таъкидлашмаган. Бу борадаги ишлар бошқа соҳалар қатори ички ишлар органларида ҳам мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти Китоб ва Яккабоғ туман ИИБларида “Тарбиявий профилактик ҳафталиги” доирасида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчликни мустаҳкамлаш мақсадида бошқарма ММИ ва КБТХ ва “Фахрийлар кенгаши” фаоллари иштирокида профилактик йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар халққа садоқат билан хизмат қилиш, фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммоларига ечим топиш, кези келганда ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ички ишлар органлари ходимларининг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлашди. Қолаверса, турли интернет ўйинларининг салбий оқибатлари хусусида аниқ мисоллар асосида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берилди.
Профилактик учрашувлар доирасида айрим ички ишлар органлари ходимларининг хонадонига ташриф буюриб, оилавий шароити ўрганилиб, ота-онаси, оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказишди.
Бу борадаги ишлар вилоятнинг шаҳар-туманларида давом этмоқда.

Text to speech