Тараққиёт қомуси
Қашқадарё вилояти ИИБда “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, бошқарма фахрийлар кенгаши аъзолари, Қарши иқтисодиёт ва педагогика университети ўқитувчиси иштирок этди. Уни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Талат Маматкулов очди. Тадбирда Қарши иқтисодиёт ва педагогика университети “Тарих ва ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) Саҳодат Муртазова сўзга чиқиб, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга, давлат суверенитети принципларига содиқлигимизни тантанали равишда эълон қилувчи эзгу ғоя ҳамда мақсадларимиз билан бошланувчи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилиб келаётганини таъкидлади. Жумладан, ҳокимиятнинг бўлиниш принципи ва бир-бирини тийиб туриш ҳамда манфаатлар мувозанати тизимининг замонавий концепцияси ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент ва Ҳукумат ўртасида ваколатлар қайта тақсимланди. Конституцияда Ўзбекистоннинг суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат сифатида белгиланганлиги давлат нафақат демократик тамойилларга амал қилиши, шу билан биргаликда, унинг халқни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш мажбурияти мавжуд эканлигини таъкидланди. Давлат ҳокимияти органлари то монидан мазкур соҳаларга алоҳида эътибор қаратилишига урғу берилиб, ҳар бир ман сабдор шахснинг жами ят олдидаги масъулиятини ошириш лозимлиги яна бир бор қайд этилди. Шунингдек, мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик ва болаликни ҳи моя қилиш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги фармойиши асосида Бош қомусимизнинг ўттиз икки йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, унда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғоялар атрофида фуқароларни жипслаштириш чоралари кўриляпти. «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган кўплаб ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Нафсиламрини айтганда, ҳар биримиз тараққиётимиз ва эркин ҳаётимиз кафо лати бўлмиш Бош қомусимизни ўрганишимиз, тарғиб қилишимиз лозим. Зеро, одамлар ўз ҳуқуқ ва эркинликлари, бурч ҳам да мажбуриятларини бил ган, уларга амал қилган ва бошқалардан ҳам риоя этишини талаб қила оладиган жамиятда чин фуқаролик позицияси шаклланади, бундай жамият сўзсиз тараққий этади.
Тадбирда иштирокчиларга “Сиёсий
маърифат соати” бўйича видеоролик намойиш этилди.