ТАНТАНАЛИ ТАДБИР
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўттиз йиллиги ҳамда
14 январ – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБда тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда бошқарма соҳавий хизматлари раҳбарлари, шахсий таркиб ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимлари таклиф этилди.
Тантанали тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳрат Сатволдиев очиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг соҳа вакилларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Сўнгра, ички ишлар органлари тизимларида самарали хизмат қилиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ вилоят ички ишлар органлари ходимларига ИИВнинг юксак мукофотлари топширилди. Жумладан, Ички ишлар вазирининг буйруғига биноан бир гуруҳ ходимлар “Аъло хизматлари учун”, I-II-III-даражали “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари ҳамда “Фахрий ёрлиқ”, қўл соати, пул мукофотлари, рағбатлантириш тариқасида навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати