Танқидий ва таҳлилий йиғилиш
Қашқадарё вилояти ИИБда Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини таъминлаш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти, Шахсий хавфсизлик Бош бошқармаси ва бошқарма соҳавий хизматлари раҳбарлари, шаҳар ва туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда ходимлари иштирок этди. Йиғилишни бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник Ҳ.Бозоров очди.
Йиғилишда ўтган даврда вилоятда жамоат тартибини сақлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилаётган ишларни атрофлича таҳлил этилди. Бунда ИИО ходимлари хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, фуқаролар билан муомала маданияти, хизмат кийимини кийиш, хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетмаслик, ўзгалар автомашинасини бошқармаслик каби ҳолатларга йўл қўймаслик иштирокчиларга уқтирилди. Фаолиятда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар бўйича соҳавий хизматлар раҳбарлари масъулияти оширилди.
Ички ишлар органлари ходимларининг фаолият давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқаролар билан хизмат давомида хушмуомала бўлиш каби жиҳатлар ҳам эътибордан четда қолмаслиги уқтирилди. Фаолият давомида таъмагирлик ва коррупция ҳолатларини олдини олиш, тизимни бундай нопок ходимлардан тозалаш ва бу борада бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича раҳбарлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Кенгайтирилган йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ошкора муҳокама этилиб, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Йиғилишда республика ИИВ ММИ ва КБТД бошлиғи ўринбосари полковник Х.Махсумов ва ИИВ Шахсий хавфсизлик Бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Ш.Рафиков иштирок этди.