27 Май 2020 йил
814
ТАНҚИД ВА ТАҲЛИЛ - КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ
Қашқадарё вилоятида профилактика хизмати томонидан жойларда амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган учрашувлар давом этмоқда. Мавзу доирасида яқинда вилоятнинг Миришкор тумани ички ишлар бўлимлари профилактика хизмати томонидан жиноятчиликка қарши курашишда қонунбузарликни барвақт аниқлаб олдини олиш ва унга қарши курашиш, кунлик фаолияти, белгиланган хизмат уйида яшаши, томорқа ва кийиниш маданияти кўздан кечирилганда айрим камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди ва танқид қилинди. Бошқарма раҳбарияти томонидан кенг қамровда ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, масъул раҳбарлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.