ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Қашқадарё вилоятида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида комплекс тарғибот ташвиқот тадбирлари жадал олиб борилди. Ойлик якунланиши муносабати билан
Қарши давлат университети Ёшлар марказида тадбир ғолиблари тақдирланди.
Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари,
подполковник Завқиддин Хўжанов очиб, бугунги кунда барча ҳудудларда содир
этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ
ҳолатлар нисбати кескин ошиб бораётганини, бунинг оқибатида фуқароларҳам
моддий, ҳам маънавий зарар кўраёгани, вилоятда содир этилаётган жами жиноятлар
орасида ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятлар салмоғи
кескин ошиб бораётганини билдирди.
Бугунги кунда, фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига
айланишининг олдини олиш ҳамда бу турдаги қонунбузарликларга қарши курашишда
аҳоли орасида “кибергигиена”ни
шакллантириш мақсадида жорий йилнинг июль ойида ўтказилган “Кибермаданиятни
юксалтириш ойлиги”ни кенг қамровли ва таъсирчан ўтишида вилоят ҳокимлиги ва
Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази билан
яқиндан ҳамкорлик қилингани ўз натижасини берди.
Тарғибот йўналишида тайёрланган контентлар Интернет ва
ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиши натижасида уч миллион икки юз мингга яқин
аҳоли қамраб олинди ва улар кибержиноятчилик хавфидан огоҳ этилди, - деди
тадбирда сўз олган ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходими
Жавлонбек Жабборов. - Кибермаданиятни юксалтириш борасида воҳада тарғибот
тадбирлари жадал олиб борилиб, аҳолининг барча қатламига етиб бориши учун 13
турдаги танловлар ўтказилди ва барча аҳоли вакиллари унда фаол иштирок этди.
Танловда хорижда меҳнат қилаётган ватандошлар ҳам фаол иштирок этди.
Якунда Танловнинг “Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг” , “Энг яхши
миллий контент”, “STOP! Cybercrime”, “Ал Хоразмий авлодлари”, “Кибер
таҳдидлардан огоҳлантирувчи расмлар”,
“Ҳажвий роликлар”, “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман”, “Энг фаол
маҳалла” каби 13 турдаги номинациялари
ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.