19 Июл 2023 йил 606

Таназзул сари йўл

Гиёҳвандлик ва наркотик моддалар инсониятни таназзул ва ҳалокатга етакловчи восита. Лекин шундай бўлса-да, баъзи шахслар нафсини қондириш учун бу йўлдан юришдан тап тортмаяпти. Жумладан, ДХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан 2023 йил 14 июль куни ўтказилган тезкор тадбирда яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош этилди.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи Д.Ш. Деҳқонобод туманида ножўя ҳаракати билан атрофдагиларда шубҳа уйғотади. Унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда 2 дона рангсиз целлофан пакетларга солинган 176,95 грам опий гиёҳвандлик моддаси топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech