23 Март 2021 йил 550

Тан жароҳатлари билан боғлиқ бўлган жиноятларни олдини олиш мақсадида, Вилоят миқиёсида “Тиғ” тадбирлари ўтказилиб келинмоқда

Тан жароҳатлари билан боғлиқ бўлган жиноятларни олдини олиш мақсадида, “Тиғ” тадбирлари ўтказилиб, фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдирувчи буюмларни олиб юрган 165 нафар шахсларнинг 148 нафаридан ўткир тиғли пичоқ, 2 нафаридан кастет, 3 нафаридан бита (тўқмоқ) ва 12 нафаридан бошқа хавфли буюмлар далилий ашё сифатида олиниб, ўрнатилган тартибда тезкор-профилактик ишлар амалга оширилди. 

Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юрмаслик ва улардан фойдаланмаслик тўғрисида олий таълим муассасалари, лицейлар, бозор ва фуқаролар кўп тўпланадиган жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, 72 нафар фуқаролар кўча ва жамоат жойларида тиланчилик қилаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилди.

Text to speech