20 Феврал 2023 йил 272

Талончилик жинояти фош этилди

Косон туманида яшовчи Б.Ф. Қарши шаҳар, “Геолог” МФЙ ҳудудидаги истироҳат боғида юрганида икки нафар нотаниш шахслар ундан “Sicco” русумли телефон аппаратини фойдаланиш учун олиб, гуёки ўзларини телефон орқали гаплашиб юриб кетаётгандек кўрсатиб қочиб кетишганлигини билдирган.

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ Жиноят қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатларига натижасида ушбу жиноятни шаҳарнинг “Темир йўлчи” МФЙда яшовчи М.А ва Ғ.Ғулом МФЙда яшовчи А.Т. содир этганликлари аниқланиб, 1 дона “Sicco” русумли телефон аппарати тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech