ТАЛОНЧИ УЗОҚҚА КЕТОЛМАДИ
Кейинги пайтларда “телефонингиздан битта рақам териб беринг” дейдиган шоввозлар кўпайди. Айни куннинг кечки пайти ёки одамлар сийрак масканларда бу тоифа шахслар кўпайгани бежизга эмас. Жумладан, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБга 2020 йил 21 декабрь куни шаҳарнинг “Қарлиғбоғот” МФЙда яшовчи Н.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 18 декабрь куни соат 18:45ларда, ўзини “Азиз” деб таништирган нотаниш шахс йўловчи сифатида унинг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинасига ўтиради. Қарши шаҳар Пахтазор митти туманида жойлашган “Кристал” савдо дўкони орқасида тўхташини айтиб, унга оёғи оғриётганлигини, USB кабел олиб чиқишини илтимос қилиб, уни автомашинасидан туширишга эришади. Йўловчи қоронғу вазиятдан устамонлик билан фойдаланиб, ҳайдовчининг бозор баҳоси 1.260.000 сўмлик “Самсунг Ж5” русумли телефон аппарати, бозор баҳоси 1.400.000 сўмлик “Neoline 7500” русумли антирадари ҳамда 468.000 сўм нақд пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган. Бундан ташқари, “ўша йўловчи” орадан икки кун ўтиб, соат 20:00ларда, Қарши шаҳар И.Каримов кўчасида гўёки йўловчи сифатида Қарши шаҳар “Ойдин” МФЙда яшовчи Ч.Б. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашинага чиқади. Ҳайдовчига муҳим ишлари билан юрганлигини, 4-5 жойга олиб бориши лозимлигини айтиб, шаҳарнинг Пахтазор митти туманидаги кўп қаватли уйлар олдига олиб бориб, автомашинадан тушмасдан туриб ҳайдовчидан бозор баҳоси 3.700.000 сўмлик телефон аппаратини сўраб гўёки телефондан ўзини фойдаланаётгандек қилиб кўрсатиб, воқеа жойидан қочиб яширинган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ ҳамда бошқарма ППХ ва ЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятларни, Қарши шаҳар “Боғишамол” МФЙда яшовчи С.Б. содир этганлигини аниқланиб, ундан ўғирлик йўли билан қўлга киритилган нарса ва буюмлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.