9 Сентябр 2023 йил 3340

Таълимга йўналтирилган сармоя – энг самарали инвестиция

Қашқадарё вилояти ИИБда  “Таълимга йўналтирилган сармоя – энг самарали инвестиция” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этди. Уни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шермухаммад Муслимов очди. 

Тадбирда сўзга чиққан  Қарши давлат университети жаҳон тарихи кафедраси ўқитувчиси фалсафа фанлари номзоди Атхам Панжиев дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар ҳам ҳозирги даражагача етиб келишида таълим тизимига юксак тарзда эътибор қаратганлиги асосий омил бўлган. Ўзбекистонда ҳам инсон капиталига, таълимга қаратилаётган эътибор илк натижаларини кўрсата бошлади. Биргина мисол, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 27 фоиздан 70 фоизга ошди. Олий таълимда эса қамров 9 фоиздан қарийб 40 фоизга етаётганини билдирди.

Мутахассисларнинг фикрича, таълимга киритилган инвестиция бирданига самара бермайди. Камида 5–10 йил кутиш лозим. Бу борада таҳлилий маълумотларга таянилса, шубҳасиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Яъни бугун Ўзбекистоннинг ривожланганлик даражасига қараб таълимнинг қайси бўғинига сармоя йўналтирилиши лозимлиги

Таълим-тарбия тизими ҳақида гапирганда, Абдулла Авлоний бобомизнинг доно фикрларини такрор ва такрор айтишга тўғри келади: таълим-тарбия биз учун ҳаёт-мамот масаласидир. Биз етук кадрларни тарбияламасдан туриб ижобий ўзгаришларга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлашда, аввало, мактабгача таълим тизимининг ўрни беқиёс. Шунинг учун ҳам ушбу тизимни қайта кўриб чиқиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Соҳани такомиллаштириш сари илк қадамлар ташланмоқда.

Тадбирда бошқарма ММИ ва КБТХ катта инспнктори капитан Хамза Ниёзов ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишга доир қонунлар, қарорлар, Ташкилий бошқарма МБИГ бош инспектори майор Искандар Раҳмонқулов ички ишлар органларига келиб тушган мурожаатлар таҳлили, бошқарма ТҚКБ бошлиғи ўринбосари, майор Бегзок Жовлиев ҳафта мобайнида дунёдаги ижтимоий-сиёсий вазият тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига маълумот беришди.

Якунда навбатдаги махсус унвонлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Text to speech