25 Феврал 2023 йил 299

“Таълим ва ахборот технологиялари соҳаси истиқболи”

Қашқадарё вилояти ИИБда “Таълим ва ахборот технологиялари соҳаси истиқболи” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, АТ Парк вилоят филиали ходимлари иштирок этди. Уни бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари подполковник Шермухаммад Муслимов очди.

Йиғилишда сўз олган IT Парк вилоят филиали ходими, Каримов Ислом сўзга чиқиб, ЮНЕСКОнинг маълумотига кўра, пандемия вақтида дунё бўйича 1,7 миллиард ўқувчи анъанавий ўқимасдан фойдаланилмай турган замонавий технологиялардан фойдаланишга мажбур бўлди. Таълим муассасаларининг аксарияти тўлиқ рақамли таълимга ўтишди.

Бугун таълим муассасалари анъанавий таълимга ўтган бўлса-да, ахборот технологиялари имкониятидан кенг фойдаланиш, соҳани рақамлаштириш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Кўплаб олий таълим муассасалари талабалар ва ўқувчилар учун виртуал таълим тизимларини ишга туширди. Масалан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мактаб ва академик лицей ўқувчилари, талабалар ва АТ соҳасида билим олишни хоҳловчилар учун виртуал таълим йўлга қўйилди. Бошқа олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида ҳам масофавий таълим платформалари, мобиль телефон ва планшетлар учун Гоогле Cлассроом, Эреадер иловалари ишга туширилиб, онлайн дарслар ташкил этилмоқда. Индивидуал фойдаланиш учун электрон дарсликлар кенг жорий этилмоқда.

Ҳозир республикамизнинг энг чекка ҳудудида яшайдиган ёшлар ҳам уйидан чиқмай туриб, бирваракайига 4–5 та олий ўқув юртига ҳужжат топшириши, имтиҳон натижаларини ҳам ўтирган жойида билиш имкони бор.

Инсон омили камайиб, мамлакатимизда коррупция деган иллат камайиб, шаффофлик юзага келади. Буларнинг ҳаммаси таълим соҳасига жорий этилаётган ахборот технологиялари самарасидир. Жумладан, ички ишлар органларида ҳам бу борада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Шунингдек, ВИИБ Тиббиёт бўлими бошлиғи лейтенант Наханов Жасур Инсон организмида Иммунитет кўтариш йўллари тўғрисида маъруза қилди ҳамда Ташкилий бошқарма мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи бош инспектори майор Искандар Рахмонқулов вилоят ички ишлар органларига келиб тушган мурожаатларнинг ижроси юзасидан ахборотлари тингланди.

Text to speech