28 Октябр 2021 йил 360

Талабани тунаган тумандошлар

 

Қарши шаҳар ИИО ФМБ га Косон тумани “Чақа” МФЙда яшовчи, олийгоҳ талабаси Ҳ.А. ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил

11 октябрь куни соат 11:00ларда ўзи вақтинча ижарада яшаб келаётган Қарши шаҳар “Чўлқувар” МФЙдаги кўпқаватли уйда таниши билан ўтирганида нотаниш шахслар кириб келиб, очиқдан-очиқ унга тегишли бўлган 1 дона “RedMI 7” русумли телефони ва 1 дона “Acer” русумли ноутбукини ҳамда унинг талабалик гувоҳномасини тортиб олиб кетганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни, Косон туманида яшовчи олийгоҳ талабаси Ю.С. ва унинг қишлоқдоши Ю.М. содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech