ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТГА КИРИШДИ
Амалиёт – хизматга йўлланма. Шу боис мамлакатимиздаги кўплаб олий таълим муассасаларининг талабалари олийгоҳда олган назарий билимларини фаолиятда қўллаб, хизматга кўникма ҳосил қилиш учун амалиётга чиқишади.
Қарши давлат университети психология факультети 3-босқич талабалари ҳам назарий билимларини амалиётда қўллаш, касбий маҳоратини ошириш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ Пробация бўлимига келди. Амалиёт ўташга келган талабаларга университет ўқитувчилари ва Пробация бўлими ходимлари томонидан йўриқнома ўтказилиб, воҳанинг шаҳар-туман ИИБлари Пробация гуруҳларига амалиёт ўташга жўнатилди.
Ҳозирда талабалар пробация гуруҳи ходимлари билан назоратда турган шахсларнинг руҳий ва психолгоик ҳолатларни ўрганиб, хизматда ходимларга кўмаклашмоқда.