28 Феврал 2023 йил 264

Талабалар кибержиноятлардан огоҳ этилди

Қашқадарё вилояти ИИБ ТҚХ киберхавфсизлик бўлими ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Қарши давлат университетида банк карталаридан маблағлар талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноятлар усуллари ва бошқа кибержиноятларни олдини олиш мавзусида тадбир ўтказишди.

Йиғилишда  банк карталаридан маблағлар олти хил усул – телефон қўнғироқлари, телеграмм ижтимоий тармоғидаги савдо каналлари, ОЛХ платформаси, моддий ёрдам, онлайн кредит, сохта онлайн биржа ва трейдинг фаолияти ҳамда жабрланувчига номаълум шароитларда содир этилаётгани айтиб ўтилди.

Тадбирда хотин қизлар ўртасида тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш борасида ҳам тегишли тарғибот ишлари амалга оширилди.

Якунда иштирокчилари қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Text to speech