19 Апрел 2024 йил 145

Талабалар хавфсизлиги куни

Қарши Давлат университетида "Талабалар хавфсизлиги куни" юзасидан университет профилактика инспектори М.Жаббаров томонидан Қалқон гуруҳи аъзоларига эрталабки йўриқнома берилди. Йўриқнома бўйича Қалқон гуруҳи аъзолари олийгоҳ дарвозаси олдида жамоат тартибини сақлашда ёрдам беришди.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари томонидан навбатчилик асосида Талабаларга хизмат кўрсатиш марказида университет ҳудуди видеокузатув мосламалари орқали назорат қилинмоқда. Тарғибот тадбирлари доирасида Математика ва компьютер илмлари ҳамда Хорижий тиллар факультетларида давомат тадбирлари ўтказилди.

Text to speech