20 Апрел 2022 йил 857

Талаба қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида “Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш” юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Институт хотин-қизлари ва ўқитувчилари иштирок этган тадбирда Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори подполковник Замира Рустамова кейинги вақтларда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олишда бир қатор профилактик ишлар амалга оширлаётганини таъкидлади.
Тадбирда хотин-қизларга бу борадаги ҳуқуқбузарликлар ва қонунчиликдаги янгиликлар хусусида тегишли тушунчалар ҳамда мавзу доирасида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилди.

Text to speech