1 Апрел 2024 йил 387

Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва унинг профилактикаси

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда “Олий таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширилишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2024-йил 25-мартдаги 06/12-сонли Қўшма қарор имзоланди. Мазкур Қўшма қарор асосида ЙЎриқнома ҳамда Дастур тасдиқланган. ЙЎриқноманинг 6-боб, 22-бандида, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни барча олий таълим муассасаларида “Талабалар хавфсизлиги” куни ўтказилади. 

Жумладан, бугун Тарих, Математика ва компьютер илмлари, Филология, Спорт ва Санъатшунослик факультетларида “Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ва унинг профилактикаси” мавзусида ўтказилган тадбирларда университет профилактика инспектори, капитан М.Жаббаров, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари, гуруҳ мураббийлари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар ёшлар орасида кенг тарқалган ҳуқуқбузарликларнинг турли кўринишлари ҳақида тўхталиб, барчани огоҳликка чорлашди ва талаба-ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларда юксак анъаналарга ҳурмат туйғусини шакллантириш муҳим эканлигини қайд этишди.

Text to speech