29 Март 2024 йил 441

“Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва унинг профилактикаси”

ТИҚХММИнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида “Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ва унинг профилактикаси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда институт раҳбарияти, профилактика инспектори, тюторлар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда 2024-йил 25-март куни  “Олий таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширилишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарор имзоланди. Мазкур Қўшма қарор асосида Йўриқнома ҳамда Дастур тасдиқланганбўлиб, унинг 6-боб 22-бандида  ҳар ҳафтанинг пайшанба куни барча олий таълим муассасаларида “Талабалар хавфсизлиги” куни ўтказилиши белгиланганини иштирокчилар эътиборига етказишди. 

Тадбирда сўз олганлар ёшлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг турли кўринишлари, бунга шарт-шароит яратаётган ҳолатларни атрофлича таҳлил этишди. Бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш учун барча огоҳ ва ҳушёр бўлмоғи, турли ҳуқуқбузарликларни олдини олиш барчанинг долзарб иши эканлиги айтиб ўтилди.

Якунда талаба-ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларда юксак анъаналарга ҳурмат туйғусини шакллантириш муҳим эканлигини қайд этишди.

Text to speech