27 Ноябр 2021 йил 608

Тактик ўқув машғулоти


Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Фармойишига асосан республика ички ишлар органлари миқёсида эълон қилинган “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчиларининг 2021/22 ўқув йили режасига мувофиқ шахсий таркибни жанговар шайлигини ошириш, амалий ва назарий билимларини синовдан ўтказиш ҳамда уларда жанговар ҳаракатларга доир кўникмаларни шакллантириш мақсадида Махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилмоқда. Жумладан, яқинда Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмда Қоровул қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари- штаб бошлиғи полковник У.Джаббаров раҳбарлигида Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда кўргазмали Махсус- тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг жанговар бўлинмалари билан ҳамкорликда шартли фавқулодда ҳолатлар, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш, жиноятлар, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ўқув машғулотида белгиланган вазифалар аъло даражада уддаланди.
Ички ишлар органларининг ҳарбий тузилмалари билан ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, доимий равишда ахборот алмашинувини таьминлашга қаратилган махсус- тактик ўқув машғулотида ўз хизмат вазифаларини аьло даражада бажарган ҳуқуқ-тартибот органлар ва ҳарбий хизматчилар қўмондонликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech