18 Июл 2022 йил 318

Таҳлилий ва танқидий йиғилиш

Қарши тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан  амалдаги йилнинг олти ойи мобайнида туман ҳудудида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилоят ИИБ, туман ИИБ раҳбарияти, тезкор ва бошқа соҳавий хизмат вакиллари иштирок этди.

  Сарҳисоб йиғилишида вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Жасурбек Атаев жорий йилнинг ўтган даврида туманда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишларни атрофлича танқидий-таҳлил қилди.

    Шунингдек, вазирлик ва бошқарма раҳбариятининг кўрсатма ва топшириқларига асосан туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ва содир этилганларини фош этиш мақсадида «Спитамен», «Орият», «Тонг», «Қидирув», «Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбирлари ҳамда ёшлар ўртасида соғлом муҳитни қарор топтириш мақсадида «Қорадори-2022” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилгани боис фаолиятда ютуқлар билан бирга бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйигани айтиб ўтилди.

  Туман ички ишлар органлари ходимларининг фаолият давомида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги хизмат давомида юқори кўрсаткичларга эришган ходимларга навбатдаги махсус унвонлар ҳамда ташаккурномалар топширилди.

Йиғилишда туман ИИБ ходимлари томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси белгиланиб, раҳбарлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Text to speech