15 Июл 2022 йил 302

Таҳлилий ва танқидий руҳда ҳисобот  йиғилиши

  Косон туман ИИБда амалдаги йилнинг ўтган даврида бўлим ходимлари томонидан амалга оширган ишлари якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ва бўлим раҳбарияти, таркибий ва соҳавий хизматлари ходимлари иштирок этди. Йиғилишни туман ИИБ бошлиғи, полковник И.Қутлимуратов очди.

  Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Азиз Алланазаров сўзга чиқиб, туманда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни қонунларга малакалаш, фуқаролардан тушган ариза, шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиб, муаллифларга жавоб қайтариш борасидаги ишлар таҳлил-танқидий таҳлил қилди.

  Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан бўлим соҳавий хизматлари бошлиқларининг ҳисоботи  тингланди.

  Кенгайтирилган йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ошкора муҳокама этилиб, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Text to speech