25 Январ 2021 йил 732

ТАҲЛИЛ ВА ТАНҚИД – НАТИЖАДОРЛИК ГАРОВИ

Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов идораларининг 2020 йил 12 ойи иш якунлари бўйича асосий кўрсаткичлар, тергов сифати, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ўтказиш вақтида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Ҳисобот йиғилиши давомида Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Атаназаров Хуршид Наджимович сўзга чиқиб, бошқарма томонидан йил давомида қилинган ишлар бўйича маъруза қилди. Эришилган ютуқлар билан бирга, тергов ходимлари томонидан содир этилган салбий ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтиб, келгусида салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, келгусида ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндашиши, халқ манфаатларига хизмат қилишни ўзининг бурчи деб билиши,  хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиши зурурлигини таъкидлаб, барча ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятига муваффаққиятлар тилади.

Мазкур йиғилишда вилоят прокуратураси ИИОда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи А.Т.Ниёзов ҳам сўзга чиқиб, сўнги вақтларда вилоятдаги барча терговчи ва суриштирувчилар томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликларга тўхталиб ўтиб, келгусида ушбу камчиликларни такрорланмаслиги юзасидан ўзининг тавсия ва фикрларини билдириб ўтди.

Йиғилишнинг якуний қисмида бошқарма бошлиғи томонидан 2020 йилда юқори кўрсатгичларга эришган, хизмат бурчларига виждонан ва сидқидилдан ёндашган бир гуруҳ тергов идоралари ходимларига ташаккурномалар берилди, шунингдек, «Йилнинг энг намунали терговчиси» ва «Йилнинг энг намунали суриштирувчиси» ҳамда “Йилнинг энг намунали тергов жамоаси” ғолиблари эълон қилинди.

Text to speech