28 Октябр 2021 йил 525

Тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи, вилоят  3-сектор рахбари Ш.Х.Сатволдиевнинг белгиланган жадвал асосида сайёр қабуллари юзасидан Қашқадарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар қабулхонаси маъсул ходимлари билан биргаликда  27.10. 2021 йилда Қарши шаҳридаги Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасида Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Х.Н.Атаназаров томонидан тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Унда 10 нафар тадбиркорлар иштирок этиб, улардан  6  тасининг кредит, ер, солиқ, тадбиркорлик фаолияти, шунингдек Ички ишлар органлари билан боғлиқ бошқа масалаларига оид мурожаатлари қабул қилиниб, уларни қисқа фурсатларда ҳал қилиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи

Text to speech