ТАДБИР ЖАДАЛЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА
Қашқадарё вилояти ИИБда “Долзарб 50 кун” тезкор профилактик тадбири бошлангандан буён амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма ЖХХ ЖТСБ, ҲПБ, ЙҲХБ, Пробапция хизматлари, шаҳар-туман ИИБлардан масъуллар видеоселектор тарзида иштирок этишди. Йиғилишда ўтган “Долзарб 50 кун” тезкор тадбири бошлангандан буён вилоятда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни олдини олиш ва содир этилганларини “иссиқ излар”да фош этиш, борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлил этилди. Ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда туман ИИБ тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги иштирокчиларга тушунтирилди.Йиғилиш сўнгида тадбир доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.