27 Феврал 2021 йил 537

ТАДБИР МОҲИЯТИ ҲАМЖИҲАТЛИКДА

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилаётган барча профилактик тадбирлар замирида тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва содир этилганларини тезда изи совумай фош этишдек ягона мақсад мужассам. Жумладан, “Тозалаш-Антитеррор” тезкор профилактик тадбирининг мазмун моҳияти ҳам бундан мустасно эмас. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари туну кун хизмат постида ҳушёр.
Тадбир моҳиятидан келиб чиқиб, овчилик ва ўқ отар қуролларига эга фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Жумладан, воҳанинг Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз ва Китоб туман ИИБлари ҳисобида турган шахсий ўқ отар ов қурол эгалари билан овчилик жамияти, табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси ва вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари учрашув ва тарғибот ташвиқот ишларини амалга оширишди. Унда ноқонуний ов ва ўқ отар қуоллари сақлаш жиноят экани иштирокчиларга тушунтирилди. Амалга оширилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида ўз ихтиёри билан ўқ отар қуролларини топширган фуқаролар қимматбахо совғалар билар тақдирланди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech