Табиат – онамиз!
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “ Табиат – онамиз ” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, Қарши давлат университети иштирок этди. Уни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари подполковник Шермухаммад Муслимов очди.
Йиғилишда сўз олган Қарши Давлат университети доценти Тўлқин Рахимов ўтган асрларда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, янги ерлар ўзлаштирилиши, замонавий қуроллар яратилиши билан бошланган экологик муаммо 21 асрда янада авж олди. Она замин ўйламасдан ва тартибга солинмаган техноген таъсирлардан жуда қаттиқ азият чекяпти. Экологик муаммоларнинг аччиқ оқибатлари ҳақида гапирганда, узоққа бориш шарт эмас. Биргина Орол денгизининг қуриб қолиши қанчалик талафот ва инқирозларни келтириб чиқарганига бугун ҳар биримиз гувоҳмиз.
Аслида экологик муаммо, атроф-муҳит муҳофазаси масаласи бирданига пайдо бўлиб қолмаган. Йиллар, асрлар давомида етилиб келган муаммо илк маротаба 1972-йилда Стокголмда ўтказилган БМТ конференциясида муҳокама қилинган. Давлатимиз мазкур халқаро ҳужжатларга қўшилган бўлиб, ушбу йўналишда қонунчилик базаси яратилган.
Жазонинг қатъийлиги ва ҳаммага бирдек қўлланиши жиноят содир этиш даражасининг камайишига олиб келиши шубҳасиз. Агар бу қоидалар ишламаса, бундай жиноятлар яна ва яна содир этилаверади, экологияга жиддий зарар етаверади.
Қонун талабига кўра, атроф-табиий муҳитга зарар етказган корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, шахслар етказилган зарарни, шу жумладан, бой берилган фойда ўрнини қоплаши шарт. Бу борада Ички ишлар вазирлиги томонидан қилинаётган ишларни ҳам айтиб ўтиш жоиз. Жойларда тегишли мутасадди идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ишлайдиган «екологик политсия» атамаси вужудга келди. Профилактика инспекторларига ўз ҳудудида атроф-муҳитга зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатларга баённома расмийлаштириш ваколати берилди.
Президентимиз таъкидлаганидек, «Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун биз табиатга меҳр ва эътибор беришимиз, у билан уйғун бўлиб яшашимиз керак. Бу нима дегани? Бу – табиатни тоза-озода тутиш, ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш, дарахт экиб, боғ яратиш дегани. Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур».
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси видеоролиги намойиш этилди.
Хизматда ижобий натижалар қайд этиб спортда зафарли ютуқларга эришган Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ходимаси тақдирланди.