СУЗИШ - САЛОМАТЛИККА УЧУН КОНИ ФОЙДА
Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спорт саройида ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгаши ва вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими масъуллари билан ҳамкорликда бошқарма таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари шахсий таркиби билан спортнинг сузиш тури бўйича машғулотлар ўтказилди.
Машғулотларда сувнинг организмга фойдалари, одам чарчаганда ва оғриқ ҳис қилганда, сувсизланиш юзага келишини, сув организмни тетиклашишига ҳамда уйқунинг яхши бўлишига ёрдам бериши, энергия билан таъминлаши таъкидланди. Қолаверса семизликдан қийналган - озишни истаган ходимларга сузиш тавсия қилинади.
Спорт машғулотларида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ёпиқ бассейнда сузиш машқларини бажариб, жисмоний чиниқиб, маҳоратлари оширишди.