12 Октябр 2022 йил 252

Сув насоси топилди

Косон тумани “Юқори-Оброн” МФЙда яшовчи Р.Ж. ариза билан туман ИИБга мурожаат қилиб, 2022 йил 23 сентябр кунига ўтар кечаси бир дона бозор баҳоси 1.100.000 сўмлик “АҚУОР” номли сув насосини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, мазкур ўғирликни Косон туман “Гала” МФЙда яшовчи Э.А. содир этганлиги аниқланиб, ундан 1 дона сув насоси тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Айни кезларда Косон ТИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech