СУҒУРТА ПУЛЛАРИ ҚАНИ?!
Баҳорнинг серёғин келиши шу йил тоғли ва тоғолди қишлоқларда яшовчи фуқароларни жиддий синовдан ўтказди. Натижада бу тоифа қишлоқларда сел келиб, бир қанча фуқаролар хонадонлари ва қўшимча биноларига жиддий зиён етказди. Жумладан, Чироқчи тумани “Тошли” МФЙда яшовчи Б.Ж.нинг ҳам яшаш уйи селдан талофат кўрди.
Ўз навбатида бу ҳолатдан унумли фойдаланмоқчи бўлган Чироқчи тумани Янгиобод МФЙда яшовчи Э.Ш. 2020 йил 13 август куни ўзини жабрланувчи Б.Ж.га “MV ISURANCE” МЧЖ суғурта компанияси Чироқчи тумани филиали бошлиғи сифатида таништириб, шу йили баҳорда содир бўлган табиий офат, яъни сел келиши оқибатида таъмирталаб ҳолга келиб қолган уйининг биноларини суғурталаб беришини ваъда қилиб, 2 млн сўм пул олган. Шундан сўнг Э.Ш. суғурта қилинган биноларга етказилган зарарларни келгусида фуқаролик ишлари бўйича судга даъво ариза билан мурожаат қилиш орқали ундириб беришини ваъда қилиб, Б.Ж.дан яна 9 миллион 600 минг сўм пулларини қўлга киритган.
Ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.