4 Январ 2025 йил 666

“Суд жараёнларида юзага келаётган низоли ҳолатларни бартараф этиш”

Қашқадарё вилояти ИИБда вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси, судьялари, ФИБ Касби ва Қарши туманлараро суди судьялари ҳамда вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими, бошқарма соҳавий хизматлари масъул ходимлари ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокида “Суд жараёнларида юзага келаётган низоли ҳолатларни бартараф этиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди. 

Семинар машғулотини вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Т.Маматкулов очиб, ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик талаблари, меҳнат шартномасига риоя этмаслик ортидан юзага келаётган баҳсли ҳолатларга жавоб топиш мақсадида мазкур йиғилишга суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси, судьялари таклиф этилганини таъкидлади. 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ва судьялари сўзга чиқиб, Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асослари ва бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар мавзусида маъруза қилишди.

Очиқ мулоқот, савол-жавоблар асосида кечган семинар якунида ҳуқуқ-тартибот органлари хизматчилари мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини авваломбор ўзи англаши ва  буни фуқаролар онгига сингдириши лозимлиги таъкидланди. Ана шунда мамлакатимизда қонун устуворлига ва халқимиз фаравонлигига эришиш, ортиқча овворагарчиликларнинг олди олиниши қайд этилди.

Text to speech