2 Март 2021 йил 596

Суд ҳужжатларини ижро этишда қонунийликни таъминлаш

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида пробация бўлинмалари ва жазони ижро этиш муассасаларида 2020 йил мобайнида суд ҳужжатларини ижро этишнинг аҳволи юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратурасининг Суд ҳужжатларини ижро этишда қонунийликни таъминлаш ва назорат бўлими масъул раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ҳамда пробация бўлинмаларида ҳисобда турган маҳкумларга нисбатан тайинланган жазоларни ижро этишда қонунийликни таъминлаш, ижро интизомига риоя қилиш, жазони ўташдан қасддан бўйин товловчиларни жазо турини оғирроғига алмаштириш, жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳамда муддатидан илгари шартли равишда озод этиш масалалари бўйича тегишли қонунчилик нормаларини тўғри қўллаш, маҳкумлар томонидан жазо ўташ давомида қайта жиноятлар содир этилишини олдини олишда улар билан олиб борилаётган профилактик ишларнинг самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Text to speech