Стресс профилактикаси, руҳий холатларни бошқариш усуллари
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар Бош бошқармасининг 2019 йил 17 февраль кунидаги бошқарма Кадрлар бошқармаси Психологик таъминлаш гуруҳи томонидан бошқарма ва унинг тизимларида хизмат олиб бораётган ички ишлар органи ходимларининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, стресс, депрессия ва суицид ҳолатларини олдини олиш борасида қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
2020 йил 15 октябрь куни Қашқадарё “Психологик марказ” раҳбари Ғолиб Амонов иштирокида Қарши шаҳар ИИО ФМБда хизмат олиб бораётган ходимларнинг шахс психологияси соҳасидаги билимини ва касбий-психопрофилактик маҳоратини ошириб бориш ҳамда соғлом маънавий руҳий муҳитни шакллантириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди. “Стресс профилактикаси, руҳий холатларни бошқариш усуллари” мавзуларида ўтказилган психологик тренингда хизмат фаолияти давомида ходимларда руҳий зўриқиш, стресс ва депрессия ҳолатларига дуч келаётганлиги сабабли улар ўртасида ижобий муносабатлар пайдо қилувчи машқлар ўтказилди ҳамда ҳар бир ҳодимда ёқимли тасаввурлар ҳосил бўлди.
Шунингдек, ҳар бир ходим билан мурожаати бўйича суҳбатлашиб, ҳаётга реал ва ижобий қарашларини оширишда, ўзини англашда, низоли ҳолатлар ва ҳаётий инқирозларга ечим топишларида эмоционал кўмаклашиб, уларга керакли тавсиялар берилди.