Стол тенниси мусобақаси
Қарши шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шахсий таркиби ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия- спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгаши биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда кечган мусобақада умумжамоа ҳисобида 1-ўринни ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси теннисчилари қўлга киритди. 2-ўринни Қашқадарё вилояти Божхона бошқармаси жамоаси ва 3-ўринни ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7256-ҳарбий қисм ходимлари банд этишди.
Кескин курашларга бой руҳда ўтган мусобақанинг аёллар ўртасида кечган баҳсларида ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимаси Мунаввар Абдурасулова ғолиблик шоҳсупасини банд этди. Навбатдаги совринли ўринларни ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7256-ҳарбий қисм ходимаси Динара Ҳакимова ва Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ВЕИҲЁКМ бошлиғи Гулмира Турдибоева қўлга киритди.
Якунда ғолиб ва совриндорларга тадбир ташкилотчилари томонидан медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.