19 Май 2023 йил 296

Стол тенниси ғолиблари тақдирланди

“Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” доирасида Қарши шаҳрида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича бошқарма бошлиғи биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда бошқарма таркибий бўлимлари ва шаҳар-туман ИИБ ходимлари иштирок этишди.

Яккалик баҳсларида Деҳқонобод  тумани  ИИБ ЖХХ ҲПБ инспектор-психологи лейтенант Суҳроб Бобомуродов 1-ўринни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни Миришкор тумани Ички ишлар бўлими ЖХХ ҲПБ инспектор-психологи катта лейтенант Аброр Омонов ва Ғузор тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Маъмуржон Бўроновлар банд этишди.

Мусобақанинг хотин-қизлар баҳсида 1-ўринни Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ҲПБ ВЕ ва ЁБИГ катта инспектор-психологи подполковник Адолат Бегимова эгаллади. 2-ўринни эса бошқарма ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими МТБ инспектори майор Чарос Наибова, 3- ўринни эса бошқарма ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁК маркази бошлиғи майор Гулмира Турдибоева қўлга киритди.

Мусобақа ғолибалари бошқарма раҳбариятининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech