8 Феврал 2025 йил 761

Стол тенниси бўйича мусобақа ғолиблар тақдирланди

ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг 2025-йил спорт мусобақаларини ўтказиш тақвимий режасига асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жамоалари шахсий таркиби ўртасида спортнинг стол тенниси бўйича мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада кенгашга аъзо жамоалар - Қашқадарё вилояти ИИБ, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси, ДХХ вилоят бошқармаси, ИИВ ҚҚга қарашли 7533 ҳарбий қисми ва ХАХТ 7256-ҳарбий қисмлари терма жамоалари қатнашдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган теннис мусобақаси яккалик баҳсларида 1-ўринни ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходими Баротов Сарвар қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходими Аманов Толиб ва Божхона Салямов Шухрат банд этди.

Стол тенниси мусобақасининг хотин-қизлараро яккалик баҳсларида Ички ишлар бошыармаси ходимаси, Бегимова Адолат барча рақибларидан устунлигини намойиш этиб, ғолиблик шоҳсупасидан жой олди. ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимаси Абдурасулова Мунаввар 2-ўринни қўлга киритди. Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси Самадова Севинч Умидулла қизи эса 3-ўринга сазовор бўлди.

Жамоалар ўртасида жуфтлик баҳсларида ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси терма жамоаси биринчи, Ички ишлар бошқармаси терма жамоаси иккинчи, Божхона терма жамоаси учинчи ўринни қўлга киритишди.

Умумжамоа ҳисобида ДХХ Қашқадарё вилоят бўйича бошқармаси терма жамоасига ғолиблик насиб этди. Навбатдаги совринли ўринларни Ички ишлар бошқармаси ва Вилоят божхона терма жамоаси эгаллади.

Ғолиблар ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech