24 Феврал 2024 йил 194

Стол тенниси бўйича мусобақа ғолиблар тақдирланди

ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг 2024-йил спорт мусобақаларини ўтказиш тақвимий режасига асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жамоалари шахсий таркиби ўртасида спортнинг стол тенниси бўйича мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада кенгашга аъзо жамоалар - Қашқадарё вилояти ИИБ, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси, ДХХ вилоят бошқармаси, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси, ИИВ ҚҚга қарашли 7533- ва ХАХТ 7256-ҳарбий қисмлари терма жамоалари қатнашдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган теннис мусобақаси яккалик баҳсларида 1-ўринни ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимиТолиб Аманов қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходими Улуғбек Рахматов ва 7256-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, 2-даражали сержант Санжар Арипов банд этди.

Стол тенниси мусобақасининг хотин-қизлараро яккалик баҳсларида Миллий гвардия Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими, катта лейтенант Феруза Ахмедова барча рақибларидан устунлигини намойиш этиб, ғолиблик шоҳсупасидан жой олди. Қашқадарё вилоят ИИБ Қарши шаҳар ИИОФМБ катта инспектор психологи, подполковник Адолат Бегимова 2-ўринни қўлга киритди.  ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходими Мунаввар Абдурасулова эса 3-ўринга сазовор бўлди.

Жамоалар ўртасида жуфтлик баҳсларида ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси терма жамоаси биринчи, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси терма жамоаси иккинчи, 7256-ҳарбий қисм терма жамоаси учинчи ўринни қўлга киритишди.

Умумжамоа ҳисобида ДХХ Қашқадарё вилоят бўйича бошқармаси терма жамоасига ғолиблик насиб этди. Навбатдаги совринли ўринларни Миллий гвардия Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва 7256-ҳарбий қисм терма жамоаси эгаллади.

Ғолиблар ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech