Спортнинг “Кўп кураш” тури бўйича “Ички ишлар бошқармаси биринчилиги” мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллигини ҳамда 14-январь Ватан ҳимоячилари кунини нишонланиши муносабати билан, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 24 октябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Дастури ҳамда бошқарма бошлиғининг 2021 йил 4 январь кунидаги 2-сонли буйруғига асосан спортнинг “Кўп кураш” тури бўйича “Ички ишлар бошқармаси биринчилиги” мусобақаси ўтказилиши ташкиллаштирилди.
Чаққонлик ва эпчилликни синаш асосида ташкил этилган баҳслар якунида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўринни вилоят ИИБ ЖИЭБ 5-сон Тергов ҳибисхонаси жамоаси эгаллади.
Учинчи ўринни вилоят ИИБ ЖИЭБ 35-сон Манзил колонияси эгалашди.
Ғолиб ва совриндор иштирокчиларни диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.