Спитaмен тaдбири дaвом этмоқдa
Қарши шаҳар ҳудудида “Президент арчаси” ва “Янги йил” байрамини ўтказишда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасида бўлиш, турар-жой танлаш тартиб қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш юзасидан “Спитамен-2021”профилактик тадбири ўтказиб келинмоқда.
Тадбир давомида Қарши шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган хорижий ва қўшма корхоналар, меҳмонхоналар, хорижий давлат фуқаролари таҳсил олаётган олий ва ўрта-махсус ўқув юртларида ҳамда аҳоли яшаш уйларида қайддан ўтган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга мамлакатмизда паспорт виза қоидаларига амал қилиш борасида қатор профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Спитамен” профилактик тадбири давомида, ЎзбекистонРеспубликасида, бўлиш, яшаш, турар-жой танлаш тартиб-қоидаларини бузган 41 нафар ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди. Шундан 21 нафар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидасини бузилганлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 1-2-3 қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун маъмурий баённомалар тузилди. Ҳуқуқбузарлардан 21 миллион 740 минг сўм, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хонадонларида ноқонуний равишда яшашига йўл қўйган 14 нафар хонадон соҳиблари МЖтКнинг 225-моддаси 5-қисмигакўра, маъмурий баённомалар тузилиб, жами 20 миллион 634 минг сўм, 6 нафар (корхона, ташкилот ва меҳмонхона) мансабдор шахсларга МЖтКнинг 225-моддаси 4-қисмига кўра маъмурий баённома тузилиб, улардан 22 миллион 792 минг сўм миқдорида жарималар ундирилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.